21 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,5 °C

Хавфсизлик
18 Мар  2019 1058

Тошкент вилоятида босқинчилар қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида шу йил 16 мартга ўтар кечаси 3 нафар номаълум шахс юзига ниқоб кийиб, темир бўлаги ва пичоқ билан қуролланган ҳолда Навоий маҳалласида яшовчи Ф.А.нинг уйига бостириб киришган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

 

Босқинчилар Ф.А.нинг бирга яшовчи ўғли Б.А.ни ўлдириш билан қўрқитиб, унинг юзига уриб, тан жароҳати етказиб, уйидан 4 300 000 сўм пули ва аксессуарларини олиб воқеа жойидан яширинишган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий маҳалласида яшовчи З.С., Ўртачирчиқ тумани Галаботир маҳалласида яшовчи С.Ж. ва Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи М.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech