17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,4 °C

Ҳукумат
3 Июн  2019 1304
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Тошкент вилояти учун 784 та инвестиция лойиҳасидан иборат янги дастур шакллантирилган

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.

2019-2020 йиллар учун умумий қиймати 39 триллион 833 миллиард сўм (4,7 миллиард доллар) бўлган 784 та инвестиция лойиҳасидан иборат янги ҳудудий дастур шакллантирилгани қайд этилди. Уларнинг 15 таси давлат аҳамиятига эга йирик лойиҳа бўлса, 769 таси хусусий бизнес ва инвесторлар иштирокида амалга оширилади. 

Рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг 17 фоизи ишламаётгани, Ангрен шаҳри ва Чиноз туманида бу кўрсаткич 30-33 фоизни ташкил этиши танқид қилинди. Уларнинг фаолиятини тиклаш, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган оилаларга «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида жорий йилда 350 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича топшириқ берилди. Талаб бўлса, яна қўшимча маблағ ажратилади.

– Нима учун оилавий тадбиркорлик, уйларда паррандачилик, чорвачилик, томорқачилик бўлсин деяпмиз. Одамларнинг даромади ошиши, тўлов қобилияти юқори бўлиши керак, – деди давлатимиз раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech