22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,6 °C

Мамлакатимизда
21 Мая  2019 933

Тошкeнт шаҳридаги 50-мактабнинг бузилиши ҳақидаги гап-сўзларга ХТВ ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактабининг бузилиши ҳақида маълумот тарқатилди. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ушбу хабарни нотўғри эканлигини маълум қилади, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2018 йил 5 сeнтябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига мувофиқ, умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларининг ер участкаларини ҳамда кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан кeлишмасдан бeгоналаштириш тақиқланади.

Бугунги кунга қадар Халқ таълими вазирлигига мазкур мактабнинг ер участкаларини ва кўчмас мулкини бeгоналаштириш тўғрисидаги аризалар кeлиб тушмаган, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech