21 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Мамлакатимизда
14 Фев  2019 1155

Тошкент шаҳрида илк бор пиёдалар ўтиш жойига янги конструкция ўрнатилди

Амир Темур кўчасининг Молия институти олдидаги пиёдалар ўтиш жойи янги кўринишга эга бўлди, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу пиёдалар ўтиш жойига янги конструкция ўрнатилди. Унга милтилловчи сариқ ишорали светофор, тунда аниқ кўриниши учун ёруғлик диодли йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойининг ёритилишини кучайтириш учун қўшимча чироқлар жойлаштирилди.

Маълумот учун, бундай конструкция республикамизда хусусан, Тошкент шаҳрида илк бор  татбиқ этилмоқда. Мазкур қулайлик ҳудудда ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech