26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,4 °C

Мамлакатимизда
2 Апр  2019 877

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “EPAM” компанияси раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт миқиёсида АКТни кенг тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада хорижий ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилган ва ривожлантирилмоқда, шунингдек, катта лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Рақамли Тошкент” шу йўналишдаги муҳим ғоядир. Уни ҳаётга жорий қилишга соҳанинг етук мутахассислари жалб этилган. Дастурий таъминот бўйича дунёдаги энг илғор АТ компаниялардан бири ҳисобланмиш “EPAM” билан ўзаро яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “EPAM” компаниясининг президенти Аркадий Добкин ва компания директори Андрей Шубадеров билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Ўзаро мулоқот давомида томонлар пойтахтимиздаги технопаркларни ривожалантириш ва бошқа қатор масалаларни муҳокама этишди. Шунингдек, Тошкентдаги олий таълим муассасасаларида АКТ соҳасида етук мутахассисларни тайёрлаш, бу йўналишда ишлаётган ходимларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш борасида ҳам фикр алмашишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech