16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Мамлакатимизда
19 Сен  2019 578

Тошкент давлат юридик университетига янги ректор тайинланди

Рахим Расулжонович Хакимов Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Р. Хакимов 1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Наманган давлат университетини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори.

Р. Хакимов ўз меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2017 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори, 2018 йил июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси лавозимларида ишлаб келган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech