22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,8 °C

Мамлакатимизда
2 Апр  2019 1111

Тошкент давлат агар университетида «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари ўрнатилди

«Qr-book» электрон китоб жавони орқали талабалар профессор-ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш учун ўз смартфони орқали китобларни электрон нусхасини «QR-kod» орқали юклаб олиб фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

Ҳозирда бу тизим университетнинг ҳудудида, яъни ўриндиқлар, дам олиш масканларида 6 та «Qr-book» тизимида ишловчи китоб мутолаа қилиш жойлари ташкил этилмоқда. Шулардан биринчиси, 120 та китобни ўз ичига олган «QR-kod» билан ишловчи китолар жавони Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети ўқув биносига ўрнатилди.

Университети Инновацион технологиялар асосида махсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш факультети 1- босқич талабалари Саидали Аброр,  Диёр Ҳамидов, Аброр Юлдошевлар томонидан татбиқ этилган лойиҳа талабаларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech