19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Агросектор
13 Мар  2019 3513

Кўргазмада фақат энг яхшилари намойиш этилмоқда

Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компаниясида соҳа ҳодисаларидан энг йириги бўлган «Қишлоқ хўжалиги - AgroWorld Uzbekistan 2019», деб номланган 14 - Халқаро кўргазма иш бошлади.

 

Мана, ўн тўрт йилдирки, кўргазма қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги илғор ишланмалар намойиш қилинадиган, иш алоқалари ўрнатиладиган, тармоқни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинадиган улкан майдонига айланган.

Кўргазмада дунёнинг 20 давлатидан ташриф буюрган 150 компания иштирок этмоқда. Туркиянинг йирик миллий стендидан 60 ишлаб чиқарувчи ва ускуналар етказиб берувчилар ўрин олган.

Бу ерда шунингдек, чорвачилик ва паррандачилик, иссиқхоналар, мева-сабзавотлар, дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ускуналари, турли техникалар, агрокимё, ем-озуқа, қўшимчалар ва бошқа кўплаб маҳсулотларни кўриш мумкин.

Жанубий Кореянинг маҳаллий корейс хонаки товуқлардан наслли жўжалар етиштиришга ихтисослашган «Hanhyup Breeder» компанияси таклиф этган лойиҳа кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Мазкур лойиҳага кўра, товуқлар жуда тез семиради, тухум бериш маҳсулдорлиги юқори ва иммун тизими кучли бўлади.

Кўргазма 15 мартга қадар давом этади.

Санжар Ёқубов.

Музаффар Абдуллаев сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech