18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Воқеа-ҳодисалар
23 Сен  2019 397

Тожикистон тоғларида исроиллик тўрт сайёҳ қутқарилди

Тоғли Бадахшонда 4700 метр баландликдан SOS фалокат сигнали жўнатган тўрт нафар исроиллик сайёҳ қутқарилди ва операцияси тўрт кун давом этди, дея РАА «Новости»га хабар берган республика Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси вакили Умида Юсуфий.

«Ўтган чоршанба куни ФВ ва ФМҚ навбатчи қисмига Тоғли Бадахшон автоном вилояти Шугнан туманида денгиз сатҳидан 4700 метр баландликда исроиллик тўрт нафар сайёҳ SOS фалокат сигналини бергани ҳақида хабар келиб тушди, - дейди у. - Сайёҳларни қидириш ишлари Бадахшондаги ФВ ва ФМҚ қутқарув отряди, шунингдек Оғахон агентлигининг кўнгилли қутқарувчилари томонидан амалга оширилди».

Юсуфий хонимнинг айтишича, бундай баландликка машина ва вертолётлар бора олмайди. Шу боис қутқарувчилар отлар ва махсус жиҳозлардан фойдаланган. 20 километр пиёда юришиб, икки кундан сўнг ҳодиса жойига етиб боришган. Сайёҳлардан бири баландлик касаллиги (баландлик гипоксияси)дан азият чекувчи 23 ёшли Бен Моше Шайга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва қутқарув амалиёти муваффақиятли якунланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech