25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Кейинги авлод
24 Апр  2019 553

Тўгарак ташкил этаётган ўқитувчиларга қўшимча рағбатлантириш механизми яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни илгари сурган эди.

Мазкур ташаббуслар доирасида мактабларнинг инфратузилмасидан мақсадли фойдаланиш учун маданий, спорт ва фан тўгараклари ташкил этилади. Тўгаракларни ташкил этган ўқитувчиларни рағбатлантириш эса тўгаракларни самарали ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, таълим муассасаларида маданий, спорт ва фан тўгаракларини самарали ташкил этиш ҳамда ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори тасдиқланди.

Қарор билан мактабларда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мактабларда ташкил этиладиган таълим хизматлари ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида шартнома асосида кўрсатилиши белгиланмоқда. Асосийси, директор ва педагоглар томонидан ўқувчиларни пуллик таълим хизматларига мажбурий жалб этилишига йўл қўйилмайди.

Низомга кўра, таълим хизматлари нархлари Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда мактаб директори томонидан тасдиқланади. Тўловлар белгиланган тартибда банклар орқали мактабнинг ҳисоб варақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Кам таъминланган оила фарзандлари учун нархлар умумий тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Пуллик хизмат кўрсатишдан келиб тушадиган маблағларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилади.

Мазкур ҳужжат мактабларда қўшимча таълим хизматлари кўрсатишда шаффофликни таъминлайди. Шу билан бирга ўқув муассасасининг инфратузилмаси ва таъминотини яхшилаш учун қўшимча маблағ топиш имкониятини яратади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech