17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,2 °C

Саломатлик
23 Июл  2019 500

Сирдарё вилояти аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 22 июль кунидан бошлаб “Бор меҳримиз шу халқ, шу Ватан учун!” шиори остида Сирдарё вилояти аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Ушбу йирик ижтимоий тадбирдан асосий мақсад, биринчи навбатда, ҳудуддаги аҳоли ўртасидаги статистик маълумотларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш, иккинчидан, сурункали кечувчи – кардиологик, эндокринологик, дерматологик, неврологик, гинекологик, урологик сингари бир қанча йўналишдаги хасталиги мавжуд беморларни диспансер назоратига олиш ва шу аснода уларни бирламчи тиббий профилактика назоратидан тортиб, профилактикасини тўлақонли ўтказишга қаратилган. Учинчидан эса, ушбу тадбирда   малакали мутахассислар билан бирга  аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказишда фаол  иштирок этаётган маҳаллий шифокорлар бир вақтнинг ўзида ўз билим кўникмалари ва  тажрибаларини янада ошириш имкониятига ҳам эга бўлади.

Бундай кўрикларнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, аҳоли ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда республика даражасидаги сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш имкониятидан баҳраманд бўлмоқда. Агар бир беморда бир неча турдаги касаллик мавжуд бўлса, у айни йўналишдаги тор соҳа мутахассислари иштирокида шу ерни ўзида консилиуми асосида муолажа тайинланмоқда.

Ҳудуд аҳолисига малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматни яқинлаштириш мақсади ташкил этилаётган кўриклар давомида мутахассислар ҳар бир мурожаат қилувчига алоҳида эътибор қаратиб, уларга зарур тавсия ва амалий ёрдамларини кўрсатишмоқда.

“Бор меҳримиз шу халқ, шу Ватан учун!” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар доирасида аҳоли ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ва мулоқотлар ҳам олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech