23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,6 °C

Бўш вақтда
19 Дек  2018 5599

Болаларнинг севимли майдонига айланади

Қояга тирмашиб чиқишни яхши кўрадиган ёшлар учун мос девор, камалак рангларидаги нарвончалар ва ёрқин саноқ чўтлари – буларнинг ҳаммасини «Космонавтлар» метро бекати ёнидаги майдонда кўришингиз мумкин. Бу ерда катталар учун тренажёрлар ҳам ўрнатилган, аммо уларни биринчилардан бўлиб тиниб-тинчимас болажонлар «синовдан ўтказди».

Ўша атрофдаги уйлар аҳолиси қурилиш ишларининг якунига етишини кутиб ҳам ўтирмади. Хиёбонда ҳали бўяш ва баъзи қурилишларни якунига етказиш кераклигига қарамай, аҳоли унда сайр қилишни аллақачон бошлаб юборган. Тасаввур қилинг, уйда ҳар куни замонавий ҳалинчаклар ҳақида гапирилса ва болажонлар ҳам катталарнинг қўлидан тортқилаб майдончага ундай бошласа, чидаб ўтиришнинг иложи ҳам йўқ-да! Бундай гавжум жойни таъмирлаш учун ёпиб қўйишнинг иложи ҳам йўқ. Шундай бўлсада қурилиш ишлари тезда якунланиб, хиёбон яқин кунларда очилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech