28 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,3 °C

Ижтимоий ҳаёт
16 Дек  2019 702

Термиз шаҳар ҳокимлиги Д.Каримованинг мурожаатини эътиборсиз қолдирмади

Термиз шаҳар ҳокимлиги “Gulbahor nurli kelajak” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Дилафрўз Каримованинг 2019 йил 9 декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали қилган видео мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Термиз шаҳрининг бош режасига асосан 2018 йилда эски бино-иншоотлар ўрнида кўп қаватли янги уй-жойларнинг қурилиши режалаштирилганлиги муносабати билан шаҳарнинг “Истиқлол” кўчасида жойлашган, “Gulbahor nurli kelajak” МЧЖнинг биноси ҳам бузилишга тушган.

Шунга мувофиқ, шаҳар ҳокимининг 2018 йил 8 июндаги 2079-сонли қарори билан бузилган бино ўрнига жамиятга ногиронлар тикув цехини ташкил этиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг “Маърифат” маҳалласи, “Нурли йўл” (эски Н.Хўжаев) кўчаси, 7 манзилгоҳда жойлашган бино (собиқ адиб Собир Термизий кутубхонаси)нинг бир қисми ва ер майдони 0 қийматда ажратиб берилган.

МЧЖ раҳбари Д.Каримованинг 2019 йил 9 декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали қилган видео мурожаати юзасидан вилоят прокуратураси ҳамда шаҳар ҳокимлиги томонидан бино ҳудуди ободонлаштирилиб, тўла таъмирлаб берилди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги фуқарога тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча равишда бинонинг яна 4 та хонасини МЧЖ балансига ўтказиб бериш ва ногиронлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга яқиндан ёрдам кўрсатилишини маълум қилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech