17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,8 °C

Спорт
21 Янв  2019 1335

Терма жамоамиз пенальтилар серясида Австралияга имкониятни бой берди

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги нимчорак финал баҳсида Австралияга қарши майдонга тушди. Биласизки, бу босқичдан бошлаб ғолиб жамоа мусобақада давом этади, мағлублар уйига қайтишади. Шуни англаган ҳолда иккала терма жамоа вакиллари ҳам ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. Хавфли вазиятлар бўлди аммо биринчи бўлимда дарвозаларга тўп киритилмади.

 

Иккинчи бўлимда Австралия терма жамоаси уч-тўрт маротаба жуда хавфли вазиятлар яратишди, дарвозабонимиз Игнатий Нестеровнинг маҳорати дарвозамиз дахлсизлигини таъминлади. Шундай қилиб, иккинчи бўлимда ҳам дарвозаларга тўп киритилмади ва ўйин экстратаймларда давом этди.

Аммо қўшиб берилган дақиқаларда ҳам дарвозалар дахлсиз қолди. Пенальтилар серясида эса вакилларимиз имкониятни бой беришди. Ўзбекистон терма жамоаси учун бу галги Осиё Кубоги нимчорак финалда тугади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech