13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,7 °C

Спорт
22 Июл  2019 755

Ҳар бир мухлис терма жамоа либосини танлашда иштирок этиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларимиз ва мухлислар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш борасида бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Улардан бири, терма жамоаларимиз формасининг янги дизайни борасидаги танловдир. Энди ҳар бир мухлис футболчиларимиз формаси дизайни борасида ўз таклифларини билдириши мумкин.

Янги форма дизайнини ишлаб чиқиб, info@ufa.uz электрон манзилига юбориш мумкин. Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассислар томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига терма жамоамиз юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech