18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,1 °C

Транспорт
21 Июн  2019 742

Темир йўл соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги кенгаймоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида “Қазақстан темир жоли” миллий компанияси” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Сауат Минбаев билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, юк ва йўловчи ташиш бўйича музокаралар олиб борилди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон нафақат ижтимоий-иқтисодий йўналишда, балки транспорт тизимини ривожлантириш борасида ҳам ишончли ва манфаатли алоқаларни йўлга қўйган. Айниқса, темир йўл тармоқларининг ўзаро хамжиҳатликда фаолият олиб бориши юқори натижаларни қўлга киритишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Маълукми, Ўзбекистондан жаҳон бозорига темир йўлларда етказиладиган юкларнинг катта қисми Қозоғистон ҳудуди орқали олиб ўтилади. Шуни инобатга олиб икки давлат темир йўл тизимида ҳаракат хавфсизликни таъминлаш, йўловчи ва юк ташишни кўпайтириш йўналишида доимо ҳамкорликда иш олиб боришмоқда. 

Навбатдаги учрашувда ҳам бу борада фикр алмашилди. Хусусан, икки давлат темир йўл тармоқлари ўртасида юк ва йўловчи ташиш ҳажмини ошириш, транзит юклари олиб ўтишда қўшимча имтиёзлар яратиш борасида сўз юритилди. Ўзаро суҳбат чоғида долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилинди ва амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech