20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Хавфсизлик
23 Июл  2019 408

56 та телевизор дўконгача етиб бормади

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.А. томонидан тузилган қинғир режа барбод бўлди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Ушбу шахс ўзининг “Мерседес Бенц Спринтер” русумли юк машинасига ортилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 56 дона хорижда ишлаб чиқарилган телевизорларни 10 минг АҚШ долларига пуллаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech