17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
8 Окт  2019 1447

Телеграмда тарқалган аудиохабарларга Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди

Telegram тармоғида мактаб ўқувчиларининг оналари бир бирларига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабарни улашишмоқда, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

ИИББнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига (“Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари”) мувофиқ, ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берган. Ҳозирги вақтда дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда, ушбу хабарларни тарқатувчи Telegram каналидаги гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқдалар.
Тезкор чора кўрилиши учун барча фуқароларимиздан ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги тўғри маълумотларни 102 рақамига, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки ҳудудий профилактика инспекторига, мактаб директорига хабар қилишларини сўраймиз. Ижтимоий тармоқларда, мессенджерларда ва гуруҳларда шов-шув кўтариб, ваҳима қилишнинг кераги йўқ, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech