16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3 °C

Молия
3 Дек  2019 346

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки қайта ташкил этилди

Президент қарори (30.11.2019 й.) билан унитар корхона шаклидаги ”Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамият шаклида қайта ташкил этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси давлат номидан “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖнинг таъсисчиси ҳисобланади.

Қарорда “Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари белгиланди.

Жумладан, АЖ аҳолига чакана банк хизматлари кўрсатишни ривожлантиради, АКТдан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech