17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Танзила Нарбаева Валентина Матвиенко билан янги мактабгача таълим муассасасига ташриф буюришди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан бирга Сергели туманидаги “Бахтли болалик” номли 44-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди, деб хабар беради Сенат матбуот хизмати.

Яқинда фойдаланишга топширилган ушбу мактабгача таълим муассасаси қурилиши ҳақида қисқача ахборот берилди. Болалар боғчаси 510 нафар болага, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун 15 та гуруҳга мўлжалланган. У ерда қарийб 60 нафар педагогика ходими ва ёрдамчи ходимлар, шу жумладан, тиббиёт ходимлари фаолият олиб бориши мумкин. 

Болаларнинг овқатланиши аутсорсинг ёрдамида ташкил этилади. Мактабгача таълим муассасасининг ноодатий лойиҳаси ва дизайни унинг ўзига хос хусусиятидир. Бу замонавий инновацион бино бўлиб, кенг, ёруғ вестибюлга, қулай жойлашган мусиқа зали ва кутубхонага эга. Ўйин ўйнаш ва сайр қилиш майдонлари ҳамда ҳудудлари хавфсиз ўйин ускуналари, тепаликлар, арғимчоқлар, спорт майдонлари ва очиқ ҳовузга эга.

Барча гуруҳларда замонавий мебель, аудио, видео аппаратура, 3 ёшдан 7 ёшгача болалар учун барча талабларга жавоб берадиган болани ривожлантирадиган ўйинлар ва ўйинчоқлар мавжуд.

Таълим олиш макони ривожлантирувчи марказлар принципи бўйича қурилган. У ерда нутқни ривожлантириш ва ёзиш, билим олиш, ижод қилиш, қуриш, конструкция ясаш ва математика билан шуғулланиш ҳамда сюжет-роль ўйинлари ўйнаш мумкин. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech