21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,6 °C

Мамлакатимизда
6 Окт  2019 902

Талабалар учун ижодий танлов!

Ижодий ишингиз билан 1000 АҚШ доллари ёки Ўмон султонлигига 5 кунлик саёҳатни ютишингиз мумкин.

 

Жорий йилнинг 21-25 октябрь кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан “Диний бағрикенглик — ўзаро тушуниш, тинч-тотув яшаш!” мавзусида кўргазма ташкил этилмоқда, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Кўргазма доирасида турли тадбирлар режалаштирилган:

-  Ўмон Султонлиги ҳақидаги расмлар кўргазмаси;

-  Соя санъати намойиши;

-  Араб хаттотлик санъати кўргазмаси;

-  Ўмон Султонлиги маданияти китоблар кўргазмаси;

-  Амалий санъат намойиши;

-  “Бағрикенглик учун мен нима қилдим?” мавзусида талабалар викторинаси;

-  Диний қўшиқлар оҳанги;

-  Қум билан расм чизиш санъати намойиши;

-  Ўмон Султонлиги маданияти фотолар кўргазмаси.

Кўргазмада талабалар ўртасида ижодий ишлар танлови ўтказилади. Унда талабалар “Биз сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб яратдик”, “Ота-онангга мулойим ва дўстона муносабатда бўл!”, “Инсонларга одоб билан муносабатда бўлинг!”, “Ўзингизга раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўр!”, “Сенга ишонганларнинг ишончига муносиб бўл!” каби эзгу ғояларни акс эттирган муаллифлик сурат, бир дақиқалик видеоролик ёки ҳар қандай замонавий санъат асари билан иштирок этишлари мумкин.

Ғолиб 1000 АҚШ доллари миқдоридаги ютуққа эга бўлади. Шунингдек, кўргазманинг энг фаол 4 нафар иштирокчиси 16 ноябрь — “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан Ўмон Султонлигига 5 кунлик саёҳатга бориш имкониятини қўлга киритади.

Танловда юртимиздаги исталган ОТМ талабаси ўзининг ижодий ишлари билан иштирок этиши мумкин.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech