22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,3 °C

Мамлакатимизда
24 Апр  2019 862

Талабалар селда оқиб кетаётган одамларга ёрдам берди

Тошкент давлат техника университети Кончилик иши ва металлургия факультети талабалари мураббий бошчилигида «Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил» акцияси доирасида дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, саёҳат давомида вилоятнинг Қўшработ туманида курсдошлари уйида меҳмон бўлган талабалар 2019 йил 20 апрель куни селда оқиб келаётган автомашина ичидагиларни – бутун бошли оила аъзоларининг ҳаётини сақлаб қолишган.

Талабалар оқим билан келаётган «Нексия» автомобилини тўхтатиб, унинг ичидан эр-хотин, уларнинг икки ойлик чақалоғи ҳамда бувисини қутқариб олишган.

Бир неча кундан буён ёғаётган ёмғир шу каби кўнгилсизликларни келтириб чиқармоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech