23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,5 °C

Мамлакатимизда
20 Мар  2019 1570

Тадбиркорга берилган мактаб биноси ва ер майдони ўқув муассасасига қайтарилди

Фарғона вилояти Қува туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактаби ер майдони ва қўшимча биноси ўқув муассасасига қайтарилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

2018 йилнинг 20 июнида Қува тумани ҳокими мактаб ер майдони ва қўшимча бино иншоотларини ўқув муассасаси раҳбари қаршилигига қарамай туман ҳокимлиги заҳирасига ўтказиш бўйича қарор қабул қилган эди. Қарор Қува тумани халқ таълими бошқармаси билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган.

Қува тумани ҳокимияти ер майдони ва қўшимча бино иншоотларини маҳаллий тадбиркорга фойдаланишга топширган.

Мактаб маъмурияти мазкур қарорни бекор қилиш бўйича судга мурожаат қилди. Суднинг биринчи инстанцияси ҳокимият фойдасига қарор чиқарган бўлса, кассация инстанцияси ҳокимиятнинг қарорини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилди.

Фарғона вилояти Қува туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактаби директори Н.Т.Маҳмудов ва Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматовлар суд жараёнида Халқ таълими вазирлигига ёрдам сўраб мурожаат этдилар.

Халқ таълими вазирлиги тегишли чоралар кўриб, Фарғона вилоят прокуратурасига мурожаат қилди. Вазирлик ва прокуратура вакиллари мактабнинг қўшимча бино иншоотлари ҳамда ер майдонларини мактаб ихтиёрида қолдиришда катта ёрдам берган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech