19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +42,4 °C

Хавфсизлик
31 Янв  2019 1405

Сув хўжалиги корхоналарида 4 млрд. сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция органлари томонидан сув хўжалиги қурилишига оид қонунлар ва ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция органлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ва сув хўжалиги қурилишига оид қонунлар ижроси доимий назорат қилиб келинмоқда.

Мазкур йўналишдаги текширишларда “Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси, “Давсувмахсуспудрат” ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида далолатномаларга сохта ёзувлар киритиб, 4 миллиард 270 миллион 204 минг сўмлик мол-мулк ва маблағлар талон-торож қилиниб, 71 миллион сўмлик иш ҳақи ноқонуний тўланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech