17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
7 Окт  2019 352

Сурхондарёдаги мактабда бўлган жанжалда директор ҳам пичоқланди

5 октябрь куни соат 08:30 ларда Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабида фуқаро Б.Ю. (1982 й.т., ишсиз) турмуш ўртоғи билан мактаб директорини пичоқлади, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Ўзаро жанжал натижасида Б.Ю. ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг қорин соҳасига бир маротаба уради. Шундан сўнг уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорининг танасини турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан уриб, уларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech