20 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,8 °C

Хавфсизлик
15 Июл  2019 503

Сурхондарёда божхонадан қурол олиб ўтмоқчи бўлишди

Божхона ходимлари томонидан қурол-яроғларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаро П.В. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Мазкур фуқаронинг қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг сумкасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона ходимларига маълум қилинмаган “МАКАРОВ” номли пневматик тўппонча ҳамда 2 дона кислород балончалик патронлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech