08 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4 °C

Кейинги авлод
4 Янв  2019 1973

Сурхондарёда “Аъло таътил” лойиҳасига старт берилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Халқ таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Аъло таътил” лойиҳасига Сурхондарё вилоятидаги “Халқаро ёшлар оромгоҳи”да старт берилди. 3-10 январь кунлари бўлиб ўтадиган “Аъло таътил” дам олиш ва ижод оромгоҳида Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 192 нафар аълочи ўқувчилар ҳордиқ чиқаришади.

– Ушбу лойиҳада иштирок этиш истагини билдирган 1000 нафарга яқин ўқувчилар ичидан 192 нафарини танлаб олдик. Лойиҳада фан олимпиадаси ғолиблари, чоракни аъло баҳолар билан тугатган, дарсларни намунали ўзлаштирган энг фаол ва аълочи ўқувчилар жам бўлишган. Бир ҳафта давомида ўқувчи-ёшларимиз биргаликда янги лойиҳалар устида ишлаб, мароқли ҳордиқ чиқаришади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш бўлим мудири Дурдона Раҳимова.

Лойиҳа давомида ўқувчи ёшлар учун турли спорт тадбирлари, маданий дастурлар, саёҳатлар ташкил этилади. Бу эса мамлакат ёшларининг ўзаро тажриба алмашишлари, таътил даврини фойдали ва мазмунли ўтказишларида айни муддаодир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech