17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
26 Сен  2019 467

Сурхондарёда банк ходими тадбиркорга катта зарар етказди

“O-N” МЧЖ раҳбарининг мурожаатига асосан “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё филиалида ўтказилган текширишда, банк ва жамият ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан, жамиятга балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий сув хавза барпо этиш ва балиқ човоқлари ҳамда омухта ем сотиб олиш учун 3 йил муддатга йиллик 16 фоиз билан 1 млрд. сўм кредит ажратилган.

Банк филиалининг Қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов мансаб мавқеини суиистеъмол қилган, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

“O-N” МЧЖга ажратилган 410 млн. сўмлик кредит маблағининг сўндирилмаганлигини била туриб, филиал бошқарувчисининг номидан нотариал идорага жамият томонидан 410 млн. сўмлик кредит маблағлари муддатидан олдин қайтарилганлиги тўғрисида хат берган. Банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 350 млн. сўм кредитни ўзлаштириб, жамият манфаатига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, “Ипотека-банк” АТИБ Сурхондарё филиали Қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.Ибрагимов ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 233-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech