22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,5 °C

Мамлакатимизда
3 Апр  2019 1021

Сурхондарёда бўлган сайёр қабулда 1-гуруҳ ногиронига уй ажратиладиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усмонов томонидан Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги 9-болалар мусиқа ва санъат мактабида сайёр қабул ўтказилди.

 

Халқимизда юз кунлик ибодатдан бир кунлик адолат афзал, деган ҳикмат бор. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган халқ ичига кириб бориш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш ўтган вақт давомида нақадар доно, халқнинг манфаатини, юртнинг келажагини кўзлаб юритилган сиёсат эканлиги ўз исботини топди.

Ангор туманидаги “Шарқ гули” маҳалласида жойлашган мусиқа мактабида Термиз, Ангор, Музработ туманлари ҳамда Термиз шаҳридан келган фуқаролар уларни қийнаётган муаммоларни Президент маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов баён қилди.

Салкам олти соат давом этган сайёр қабулда вилоят ва туманлардаги барча сектор раҳбарлари туманлар ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, бошқармалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилоти вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди. Қабул давомида 218 нафар фуқародан 281 та мурожаат келиб тушди. Энг муҳими, бу мурожаатларнинг 41,3 фоизи шу ернинг ўзида ҳал этилди. Масалан, Ангор туманидаги “Навбаҳор” маҳалласи 78-уйда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Муборак Қобиловага ногиронлиги бўлган шахсларга қурилаётган уй-жойлардан  уй ажратиш белгиланди.

Музработ туманидан келган фуқаролар Хўжамқул Худоёров, Йўлдош Бозоров, Содиқ Жумаевлар шахсий томорқаларига сув келмаслиги муаммосини айтишганди. Бу масала тегишли ташкилотга топширилиб, зудлик билан ҳал этиш таъкидланди. Улар ҳам уйларига сайёр қабулдан катта қониқиш ҳисси билан қайтишди. Қабулга келган бундай фуқароларни кўплаб кўриш мумкин.

Сайёр қабул сўнгида  барча мурожаатлар қатъий назоратга олиниб, тегишли ташкилот раҳбарларига адолатли кўриб чиқиш учун 10 кун муҳлат берилди. Бир сўз билан айтганда, бундай сайёр қабуллар халқнинг Президентимизга, ҳукуматимизга, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, халқ фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашда дастуриламал бўлиб хизмат қилишини мурожаатлар ечимидан ҳам кўриш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech