17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Хавфсизлик
25 Сен  2019 503

Сурхондарёда қадимий тангаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига йўл қўйилмади

Божхона назоратидан яширилган ва йўловчининг божхона декларациясида кўрсатилмаган 52 бирликдаги қадимий тангаларни юки орасига яширган хорижий фуқаро қўлга олинди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Улар фуқаронинг шахсий буюмлари орасидаги афғон қозони қопқоғи резинаси остига яширилган экан.

Ўтказилган текширувлардан аниқланишича, топилган тангалар милоддан аввалги III-II асрларга тааллуқли ва Юнон-Бақтрия подшолиги даврида зарб қилинган.

Сурхондарё вилояти ДБҚБ «Айритом» чегара божхона пости ходимлари томонидан маданий бойликлар далилий ашё сифатида мусодара қилинган ва айни пайтда Термиз археология музейига топширилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech