21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Урбанизация
28 Дек  2018 1600

Метро қурилиши режа бўйича кетмоқда

Метрополитеннинг Сергели туманидаги ер усти линиясини 2020 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда.

 

Ишлар жадвалга мувофиқ ва барча қурилиш меъёрлари ва техник талабларга мос ҳолда олиб борилмоқда, дея хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг бу линияси умумий узунлиги 7,1 километрни ташкил этади. Асосий лойиҳа «Боштранслойиҳа» АЖ томонидан ишлаб чиқилган. Линияда 6 бекат бўлади. Йўловчиларга қулай бўлиши учун лифт ва эскалаторлар ҳам ўрнатилади. Бунинг ғаройиблиги шундаки, метро линияси ер устида бўлади ва унда вагонлар эстакада бўйлаб ҳаракатланади. Бу нафақат юртимиз учун, балки Марказий Осиё давлатлари учун ҳам янгиликдир.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech