20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,4 °C

Хавфсизлик
30 Мая  2019 759

Тошкентда хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

30 майдан 1 июнга қадар пойтахтимизда МДҲга аъзо давлатларнинг Ички ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Уда Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Арманистон Республикаси Полицияси, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари, Россия Федерацияси, Тожикистон ва Туркманистон Ички ишлар вазирликлари, шунингдек МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича бюроси, МДҲнинг Антитеррор маркази, МДҲ Ижроия қўмитаси ҳамда Ижроия қўмита ҳузуридаги Ички ишлар вазирлари кенгаши раҳбарлари ва вакиллари иштирок этади.

Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш, тажриба ва ахборот алмашиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Қарори билан Ички ишлар вазирлари Кенгаши 1996 йил 19 январь куни ташкил этилган. Ички ишлар вазирлари Кенгашининг асосий фаолияти, зарур ҳолларда йилига бир маротабадан йиғилиб, қатор қарор, баёнот, мурожаат ва тавсиялар қабул қилинади ҳамда идоралараро тусдаги кўп томонлама келишувлар имзоланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech