15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Хавфсизлик
10 Сен  2019 1163

Ангренда катта ЙТҲ: 2 киши вафот этиб, 4 киши тан жароҳати олган

Бугун, 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173 км.нинг “Облиқ” темир йўл станциясидан “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли юк машинаси юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг  8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” русумли автомобилни босиб қолган.

“Дамас”да бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Мазкур вазият юзасидан, воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутассадди ходимлари, шунингдек, Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг куч ва воситалари етиб бориб вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech