23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26 °C

Транспорт
23 Июл  2019 1241

Метронинг Юнусобод йўналишида қурилишнинг иккинчи босқичи бошланди

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида ёпиқ усулда қурилаётган, узунлиги қарийиб 1,5 километрлик янги туннелнинг бурғулаш ишлари бошланди, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати. 

Қайд этиш лозимки, ушбу жараён Германиядан келтирилган замонавий «Ҳерренкнечт» техникаси ёрдамида амалга ошириляпти. Мазкур ускуна бир кунда 12 метргача бўлган масофада ҳаракатлана олади. Эътиборлиси, янги техника нафақат бурғулаш ишларини бажаради, шунингдек, махсус халқа (тюбинг)ларни ҳам ўрнатиш жараёнини паралел равишда олиб боради.

Таъкидлаш жоизки, янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрни ташкил этиб, метронинг туннел қисмидаги қурилиш-монтаж ишлари очиқ ва ёпиқ усулда олиб борилмоқда. Бугунги кунда мазкур ер ости қурилишида 40 га яқин замонавий махсус техника ва механизмларда 180дан ортиқ малакали муҳандис ва мутахассислар кечаю-кундуз узлуксиз иш олиб боришмоқда.

Лойиҳа 2019 йил охиригача тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Ушбу бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етказилгач, Юнусобод метро йўналишига яна иккита бекат қўшилади. Булар “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари бўлиб, ҳозирги кунда бекатлар оралиғида тоннелни қуриш ҳамда “Туркистон” бекатида қайта чиқиш (оборотний сезд) ва тупикларини қуриш бўйича очиқ усулда ишлар олиб борилмоқда.    
“Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши” лойиҳасининг умумий қиймати – 124,8 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа “Тошкент Метропроект” МЧЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech