13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Яшил сайёра
4 Дек  2019 404

Чиқиндиларни алоҳида йиғиш бўйича тажриба бошланди

Чиқиндиларни алоҳида йиғиш бўйича тажриба учун Яккасарой туманидаги Муқимий маҳалласи танланди, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маҳалладаги барча уйлар олдига пластик ва қоғоз, озиқ-овқат чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар учун учтадан қути қўйилади. Бундан ташқари, шиша ва зарарли чиқиндилар (батареялар, лампалар, телефонлар, телевизорлар) алоҳида йиғилади. «Махсустранс» автомобиллари ҳафтанинг муайян кунларида чиқинди турларидан биттасини олиб кетади, дея хабар берилади пойтахт ҳокимлиги сайтида.

Агар дарров ажратиб бўлмайдиган чиқиндилар учраса, уларни «умумий чиқинди»га ташлаш тавсия этилади. Йиғилишда пластик шишаларнинг қайта ишланишидан олинган маҳсулот - юмшоқ мебель учун иссиқ тутувчи ва тўлдирувчи вазифасини ўтовчи пластик пахта намойиш этилди.

2028 йилга қадар шаҳар ташқарисида тўртта завод қурилади ва уларда 60% чиқинди қайта ишланади.

Бугунги кунда Яккасарой туманида «Экология» МЧЖ билан ҳамкорликда чиқиндиларни утилизация қилиш линияси ишга туширилган, уларда саккиз турдаги чиқиндилар сараланиб, қайта ишланмоқда. Олдиндан сараланган чиқинди тезроқ қайта ишланади, зеро, бу энг кўп вақт сарф бўладиган жараёндир. Саралаш жараёнини аҳолининг ўзига ўтказиш утилизацияни яхши йўлга қўйишга имкон беради.

Тошкент шаҳри ҳар йили 6%га кўпроқ чиқинди чиқармоқда. Агар чоралар кўрилмаса, 15 йил давомида чиқинди ҳажми икки баробарга ортади ва уни олиб чиқиш ва утилизация қилишнинг имкони бўлмай қолади.

Ушбу муаммони ҳал қилиши мумкин. Тажриба натижаларини кутамиз.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech