22 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Хавфсизлик
16 Дек  2019 418

Стандартга жавоб бермайдиган 5,6 минг дона тарози тўхтатилди

Хориждан пойтахтимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келган тарозилар “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси.

Натижада, умумий қиймати 560 миллион сўмлик 5600 дона электрон тарози товарларининг ТИФ ТН кодлари нотўғри кўрсатилганлиги ҳамда мазкур товарлар “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг хатига асосан давлат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Ҳозирда  юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech