22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,3 °C

Долзарб
4 Янв  2019 1506

Спиртли ичимликлар савдоси кескин чекланди

Туркманистонда спиртли ичимликлар савдосини янада чекловчи қонун кучга кирди. 1 январдан бошлаб поездларда, самолётларда, кемаларда ҳамда спорт иншоотларида алкоголь маҳсулотларни  сотиш ман этилади.

Бундан ташқари, миллий байрам кунлари ҳам спиртли ичимлик сотилмайди. 2021 йилдан бошлаб эса шанба ва якшанба кунлари спиртли ичимликларни фақат бар ва ресторанларда харид қилиш мумкин бўлади.

Иқтисоди ишсизлик ва инфляцияга дучор бўлган Туркманистонга авторитар президент Гурбангули Бердимуҳамедов етакчилик қилиб келади. Давлат раҳбари туркманистонликларни спорт билан шуғулланишга чорлаб келади.

Президент мамлакатда 2025 йилгача тамакини ҳам йўқ қилишга бел боғлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech