22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Хавфсизлик
11 Окт  2019 984

Қорақалпоғистонда ўзини сувга ташлаган аёлни Миллий гвардия ходими қутқариб қолди

10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланаётган Амударё устидаги тоифаланган “Қипчоқ понтон кўприги”дан номаълум сабабларга кўра ўзини сувга ташлаган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилади.

Маълум бўлишича, соат 11:30 ларда “Cobalt” русумли автомашинадан номаълум аёл киши кўприк олдида тушиб қолиб, ўзини дарёга ташлаган. Кўприк ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари бу ҳолатни кўриб, зудлик билан чўкаётган аёлни сувдан олиб чиққанлар.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда туман ИИБ навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech