
Хавфсизлик
7
Фев 2019
2246
Машинага қисилиб қолган ҳайдовчи чиқариб олинди
Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Миробод тумани Янгиқўйлиқ кўчасида «Gentra» автобмобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгани ва йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилгани ҳақидаги тезкор хабар келиб тушди.
ФВВ сайтида хабар қилинишича, натижада ҳайдовчи салонга қисилиб қолган.
Қутқарув отрядининг навбатчи сменаси ЙТҲ содир бўлган жойга зудликда етиб келиб, махсус гидравлик мослама билан жабрланувчини машина салони ичидан чиқариб олган.
Тезкор ҳаракат туфайли жабрланувчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.