21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Халқаро ҳамкорлик
13 Фев  2020 498

Тошкент ҳалқаро инвестиция форумида Ҳиндистоннинг йирик компаниялари иштирок этади

Бугун Жаҳонгир Ортиқўжаев Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Сантош Джа бошчилигидаги ҳинд делегация билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида Тошкент ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистонга бўлиб ўтган охирги ташрифи давомида 1 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга инвестиция келишувларига эришилганини, ҳозирда Тошкентда Ҳиндистон билан ҳамкорликдаги 154 та корхоналар фаолият юритаётганини таъкидлади. Бундан ташқари умумий қиймати 650 миллион доллардан ортиқ бўлган қатор лойиҳалар амалга оширилиши жараёнида. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган ҳафтада ҳинд компаниялари учун ер ажратилганини, у майдонда шифохона, университет, аквапарк ва бошқа қатор объектлар қурилиши кўзда тутилганини, лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқлигини маълум қилди. Пойтахт ҳокимлиги гуманитар, спорт, маданият, шаҳарсозлик ва шу каби қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш икки томон учун ҳам фойдали бўлишини қайд этди. Шунингдек, у IT-парклар, таълим ва тиббиёт муассасалари, туристик ва бошқа турдаги объектларнинг қурилишига инвестицияларни жалб қилишда элчи Сантош Джанинг кўмаги муҳимлигини таъкидлаб, кўп томонлама самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Ҳиндистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Джа ўзининг Ўзбекистондаги фаолияти давомида пойтахтимизда кенг кўламли ўзгаришларни кузатаётганлигини ва бу шаҳарликлар ҳамда меҳмонларни мамнун қилаётганлигини маълум қилди. Икки давлатнинг ўзаро алоқалари ҳақида гапирар экан, 2015 йилдан бери олий даражада ташрифлар алмашинуви бўлиб ўтаётганини таъкидлади. Жаноб Джа Ҳиндистон бош вазирининг 2020 йилда режалаштирилаётган навбатдаги ташрифи ҳақида гапирар экан, ушбу ташриф ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилганлигини таъкидлади. Шунингдек, жорий йилнинг 5-6 март кунлари ўтказиладиган Тошкент ҳалқаро инвестиция форумида Ҳиндистоннинг Гуджарат ва Харьяна штатларининг йирик компаниялари иштирок этишини, уларга Саноат корхоналари федерацияси ва Савдо-саноат палаталари федерацияси бошчилик қилишини айтиб ўтди. Элчи мазкур штатлар АКТ, тиббиёт, автомобилсозлик ва бошқа кўплаб соҳаларда етакчи эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, у 1 миллион долларгача бўлган грантларга эътибор қаратишни сўраб, улар АКТ, чет тиллари, илм-фан, тиббиёт соҳаларини ўрганиш ва бошқа кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, Сантош Джа Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди, икки давлат ўртасида авиақатновни такомиллаштириш, хусусан, Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни ташкил қилиш, ҳинд ресторанларини очиш ва бошқа таклифларни билдирди.

Учрашув якунидаҳамкорликка оид мулоқотни мунтазам давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech