18 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Мамлакатимизда
4 Апр  2019 426

Солиқ органларининг матбуот хизматлари олдига қўйилаётган долзарб вазифалари

Солиқ органларининг матбуот хизматлари олдига қўйилаётган долзарб вазифалар, ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги уларнинг роли, тизимдаги янгиликларнинг ёритилиши ва фуқароларда солиқ маданиятини оширишнинг бугунги аҳволи қандай?

 

Айнан шу каби масалалар Давлат солиқ қўмитаси томонидан вилоят солиқ бошқармалари масъул ходимлари учун ташкил этилган семинар-тренингда муҳокама этилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси  матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев матбуот хизмати олдига қўйилаётган мақсад ва вазифаларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Матбуот хизмати ходимлари томонидан солиқ соҳасида юз бераётган воқеаларни тезкорлик билан ёритилиши фуқаролар манфаатдорлигига хизмат қилиб, уларнинг мурожаатлари билан доимий равишда иш олиб бориш ва солиқ тўловчиларни ташвишга солаётган муаммоларнинг ҳал қилинаётганини аниқ мисоллар асосида ифодалаш зарурлиги қайд этилди.

Семинар-тренинг давомида Давлат солиқ қўмитаси раиси вилоят солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг матбуот хизматлари фаолиятини таҳлил қилиб, кадрлар малакасини ошириш, замон талабларига мос юқори сифатли контентни тайёрлаш учун моддий-техник базани янгилашга кўрсатма берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech