23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Саломатлик
1 Июн  2019 635

“Соғлом бола – юрт келажаги” шиори остида саломатлик тадбирлари ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Соғлом бола – юрт келажаги” шиори остида навбатдаги оммавий саломатлик тадбирлари ташкил этилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Бу сафарги тадбирлар болалар саломатлигига бағишланди. Унда мактабгача ва мактаб ёшидаги ўқувчилари ўртасида саломатлик стартлари ўтказилди. Шунингдек, тиббиёт ходимлари ва аҳоли иштирокида қатор тиббиёт муассасаларида 5 километрга фаол юриш ва гимнастика машғулотлари ҳам  ташкил этилди.

Болаларга енгил гимнастика машқларини эрталаб қилиш тавсия этилади. Оилада бундай машғулотлар одатий бўлса, болалар жон деб шуғулланишади. Аммо улар тақлид қилишни яхши кўрганликлари боис катталарга эргашиб, танасини зўриқтириб қўйишлари мумкин. Болалар учун жисмоний тарбия машқлари ўйин шаклида бўлиши мақсадга мувофиқ. Бадиий гимнастика болалар учун жуда фойдали ҳисобланади, жумладан, эгилувчанлик ва мувозанатни, ҳаракат аъзоларини ривожланади.

Болалар учун энг яхши жисмоний тарбия – бу мунтазам юришдир. Болалар кўчага чиққанда фақатгина қумда ўйнаб ёки арғамчида учиб ўтирмасдан фаол юришга ҳам ўрганиши керак. Тўрт ёшли болалар учун юриш тахминан 15-20 дақиқадан ошмаслиги керак. 5 ёшга тўлганда эса юриш 30-40 дақиқа давом этса мақсадга мувофиқ.

Мутахассисларнинг фикрича, юриш югуриш ва бошқа жисмоний машқлардан кўра анчайин фойдалироқдир. Саломатлик мақсадида юриш учта тамойилга асосланган. Биринчиси, “Зарар қилманг”, яъни интенсивлик ва давомийлик тананинг ҳолатига мос келиши керак. Иккинчиси, босқичма-босқич,  яъни суръат, вақт ва муддат тана учун ортиқча босимларсиз ўсиб бориши лозим. Учинчи тамойил эса мунтазамлик, яъни юришнинг кунлик миқдорига амал қилиш. Тавсияга кўра, юриш ҳафтасига 3-4 марта, камида 30 дақиқа давом этиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни тизимли равишда давом эттиради. Хусусан, июн ойининг ҳар шанба куни “Танлов сиздан: тамаки ёки соғлом ўпкалар”, “Соғлом овқатланиш – соғлом ҳаёт демакдир”, “Зарарли одатлар – умр кушандаси”, “Жисмоний фаоллик – узоқ умр кўриш гарови” шиорлари остида оммавий саломатлик тадбирлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech