23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,9 °C

Мамлакатимизда
6 Мая  2019 1309

Мингбулоқда нефть қазиб олиш бошланди

Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасига асосан  синов тариқасида биринчи нефть қазиб олинди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати.

Лойиҳани амалга оширувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Мингбулоқнефть” қўшма корхонаси “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва Хитой миллий нефть-газ корпорацияси  - “CNPC” томонидан ташкил этилган.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у “Бир макон – бир йўл” тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, Мингбулоқ кони бир неча сабабларга кўра мураккаб лойиҳа саналади. Конни ўзлаштириш: катта чуқурлик (6000 м ва ундан юқори), юқори резервуар босим (115 МПа дан ортиқ) ва резервуар ҳарорат (168 ° С дан ортиқ) каби омиллар шулар жумласидандир.

Маълумот ўрнида, Хитойнинг Тарим ҳавзасидаги бундай конларни ўзлаштиришда “СNPC” нефть компанияси катта тажриба орттирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech