19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3 °C

Долзарб
10 Мая  2019 1938

Япония қирғоқларида бир соат ичида иккита кучли зилзила содир бўлди

Иккинчи кучли, 6,1 магнитудали ер силкиниши Япониянинг Кюсю ороли қирғоқларида содир бўлди. Сал олдин ўша ҳудудда 5,6 магнитудали зилзила қайд этилганди.

У ерга энг яқин аҳоли пункти - Миядзаки шаҳри. Жабрланганлар ва вайроналиклар тўғрисида ОАВда ҳали хабарлар берилмаган. Бироқ мамлакатнинг атом объектларида ғайритабиий вазиятлар юзага келмаганлиги маълум.

Ўтган чоршанбада Япониянинг шимоли-шарқида ер ости силкинишлари қайд этилди. Зилзила бир вақтнинг ўзида бир нечта префектуралар - Иватэ, Аомори, Мияги ва Фукусима аҳолисига сезилган. Цунами таҳдиди эълон қилинди, бироқ бир неча дақиқадан сўнг ушбу огоҳлантириш бекор қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech