25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Хавфсизлик
31 Янв  2019 968

Сирдарёда 230 миллион сўмни ўзлаштирган фермерга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишда Сайхунобод туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Т.О.нинг бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Аниқланишича, фермер хўжалик раҳбари банк томонидан чорва моллари сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини шартномада кўрсатилган мақсадга йўналтирмасдан, 230 миллион сўмни нақдлаштириб, бошқа эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.О.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech