26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Воқеа-ҳодисалар
10 Дек  2019 759

Сиднейда ҳавонинг ифлосланиши хавфли нуқтадан ўтиб кетди

Сиднейда ҳавонинг ифлосланиши хавфли нуқтадан ўтиб кетди, баъзи ҳудудларда «ҳаёт учун хавфли»лик даражаси 11 баравардан зиёдга ошди, дея хабар беради SBS телеанали.

Янги Жанубий Уэльс штатидаги ўрмон ёнғинлари сабабли Сидней ва унинг атрофидаги аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудлар қалин тутун билан қопланди, бутун шаҳар бўйлаб ёнғин хавфи ҳақидаги огоҳлантиришлар янграмоқда. Тутун сабаб қатор идоралар, жумладан, қишлоқ ёнғинга қарши хизмати штаб-квартираси ва  «Sydney Morning Herald» газетасининг таҳририяти ҳам, хавфсиз жойга кўчирилган.

Тутун ва кўришнинг ёмонлиги сабабли ҳукумат спорт беллашувлари ва Порт-Жексон кўрфазидаги паром қатновларини тўхтатиб қўйди.

«Фавқулодда қуюқ тутун яна иссиқ ҳаво ҳарорати саломатлик учун том маънода жиддий хавф туғдиради. Иссиқ ҳарорат ва кучли эсаётган шамол ёнғин хавфини янада оширмоқда», дея маълумот берган штат метеорологик бюроси мутахассислари Twitter орқали.

Ҳозирда Австралияда концертлар бераётган буюкбританиялик қўшиқчи ва мусиқачи, «Oasis» гуруҳининг собиқ вокалчиси Лиам Галлахер ҳам Twitter да: «Тутун сабабли Сидней даҳшатли тарзда хунук кўринмоқда», дея хабар қолдирган.

Австралияда ноябрь ойи бошида ёнғинлар янги куч билан пайдо бўлди. Аҳоли орасида қурбонлар бор. Ёнғинлар миллион гектардан зиёд майдонни йўқ қилган, жумладан, коала айиқлари яшайдиган ўрмонларни ҳам.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech