19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Хавфсизлик
16 Мая  2019 608

“Швецария банкида катта миқдорда пули бўлган” фирибгар ушланди

Жорий йилнинг 15 май куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, ҳамқишлоғини чув тушурган фирибгар қўлга олинган, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Гап шундаки 2018 йил ноябрь ойида Чайдари қишлоғида яшовчи М.Х. ҳамқишлоғи Н.Н.ни тадбиркорлик қилиш мақсадида Хитой Халқ Республикасига кетаётганлигини эшитиб, унга Швецариядаги банкда ўзининг ҳисобида катта миқдорда пули борлиги ва Хитой Халқ Республикасидаги ҳисоб рақамига 10 000 АҚШ доллари ўтказиб беришини айтиб, ундан 3 млн. сўм пул ва 5 000 АҚШ долларини олган ва унинг ҳисоб рақамига пул ўтказганлиги ҳақида сохта банк қоғозини тақдим қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech