24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,1 °C

Спорт
5 Янв  2019 805

Шубҳали пенальти БААни мағлубиятдан қутқариб қолди

Хабар берганимиздек, бугун Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубогига старт берилди.

Мусобақанинг дастлабки ўйини А гуруҳи вакиллари БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасида, муросасиз кечди.

Аввалига мезбонлар, БАА терма жамоаси устунлик қилаётгандек эди. Аммо баҳрайнлик футболчилар аста-секин вазиятни ўнглай бошлади ва ҳужумлар уюштиришга ўтди. 

Ўйиннинг 79-дақиқасида Роҳаймий гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 88-дақиқада Аҳмад Ҳалил шубҳали тарзда белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Бу натижа ўйин охирига қадар ўзгармади.

Гуруҳнинг қолган икки жамоаси Таиланд ва Ҳиндистон эртага ўзаро беллашади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech