17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,4 °C

Хавфсизлик
12 Июл  2019 1324

Янгиликларни ўқимайдиганлар жазоланяптими?

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, пойтахт трассаларига ўрнатилган автоматлаштирилган камералар биринчи кундаёқ ҳайдовчилар томонидан 3.27 «Тўхташ тақиқланади» йўл белгисини 782 марта эътиборсиз қолдирганини қайд этди.

Илгарироқ айтганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-6-моддаси билан ушбу қоидабузарликни содир этганлик учун ЭКИҲнинг 3 баравари (608 190 сўм) миқдорида жарима назарда тутилган.

Натижаларни ҳисоблаш қийин эмас – бу тахминан ярим миллиардга етади. Бу омадми ёки ҳайдовчиларнинг асосий қисми томонидан йўл ҳаракати қоидаларини менсимасликнинг очиқ-ойдин тан олинишими?

Дарвоқе, ИИББ вақт ўтиши билан бундай камераларни шаҳарнинг бошқа «муаммоли» нуқталарида ўрнатишни ваъда қилмоқда. Қизиқ, жарима тўловлари ортиб борадими? Ҳар қандай ҳолатда ҳам ЙҲХБ учун қоидабузарликлар сонини камайтириш манфаатли ва улар ҳар бир мурожаатда ҳайдовчилардан бошқа йўл фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишларини сўрашади.

centre1.com сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech