24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Хавфсизлик
24 Янв  2019 1369

Шифокорнинг бепарволиги ва билимсизлиги сабаб бир бола нобуд бўлди

А.И 2015 йилда Андижон Давлат тиббиёт Институти педиатрия факультети, 2017 йил Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, эндокриналогия кафедраси, болалар эндокринолог йўналишини тамомлаган. Сўнг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли КТМПда болалар эндокринологи лавозимида ишлаган.

Бир сўз билан айтганда олий маълумотли шифокор.

У ўз иш жойида навбатчиликда бўлган вақтда Ф.Хўжаниёзова фарзанди Хожиакбар Ўринбоевни тана ҳарорати 40,5 градус билан болалар шифохонаси қабул бўлимига олиб келган. А.И эса ўзига юклатилган вазифаларга бепарволик билан қараб, алаҳсираш, йўтал, тана ҳарорати юқорилиги каби белгилар билан оғир аҳволда келган болага малакали тиббий хизмат кўрсатмаган. Болага талвасини олдини олиш ва иситмани тушириш учун муолажа қилган ҳолда қабул бўлимида ушлаб турган. Беморнинг оғир аҳволдалиги, ўткир фарингит (вирус ва бактериялар қўзғатилишидан томоқ шиллиқ қаватлар яллиғланиши), гипертермик синдром (тана хароратини 405 градус, юқорилиги), невротаксикоз (касалликлар вақтида инфекциялар қонга ўтиши ҳисобига, қон таркибида инфекция кўпайиб кетиши, организимда умумий захарланиш белгилари борлиги) ташхисини қўйиб, алахсираш, йўтал бўлсада, шошилинч педиатрия (реанимация) бўлимига жойлаштирмаган.

Шунингдек, малакали реаниматолог ва бошқа соҳа шифокорлари кўрувини ташкил этмасдан, асослантирилган ташхис қўймасдан, беморни соат 2200 дан 0115 га қадар назоратсиз қолдирган. Натижада боланинг соғлиғи ёмонлашган, ҳушини йўқотган ва ўта оғир аҳволга тушган. Бўлимда амалиёт ўтаётган (эътибор беринг, амалиёт ўтаётган бўлажак шифокор билган ҳолатни касб устаси билмаслиги мумкинми?) Ю.Валиев томонидан бемор шошилинч педиатрия бўлимига соат 0115 да олиб ўтилган.

Шошилинч педиатрия бўлими шифокори Х.Каримов томонидан беморга ўткир юрак етишмовчилиги 4-даражаси, ўткир нафас етишмовчилиги 4-даражаси ташхиси қўйилиб, кўрсатилган реанимацион муолажалар ўз самарасини бермаганлиги натижасида соат 0150 да Х.Ўринбоев вафот этган.

Вилоят судга оид комиссион экспертизаси Х.Ўринбоевнинг ўлимига ўткир респиратор инфекция касаллиги, гипертермик синдром (тана ҳарорати юқори даражага кўтарилиб кетиши) натижасида юз берган инфекцион токсик шок, бош мия шишуви сабаб бўлгани айтилган. Агар вояга етмаган Х.Ўринбоев тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимига ўз вақтида ётқизилганида, навбатчи шифокор томонидан уни аҳволи етарли даражада баҳоланиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатилганида, ундаги асосий касаллик асоратларини олдини олиш ва ҳаётини сақлаб қолиш имконияти бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Суд ҳукми билан А.И Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, икки йил хаким (врач)лик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Гиппоктар қасамини ичган шифокорнинг вазифаси нима ўзи? Инсонлар ҳаётини асраб қолишга уриниш эмасми? Айниқса, у бола бўлса. У қонуний томондан жазосини олади. Аммо унинг айби билан бировнинг гулдек фарзанди оламдан ўтди. Энди бу шифокор ўзини оқлай оладими?

Бекзод Ҳайдаров

 Жиноят ишлари бўйича

Фарғона вилояти Ёзёвон туман суди раиси

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech